25 Сен 2017

Promzona.uz машҳур беларусь заводи – МАЗнинг 100%ли шўъба корхонаси ва Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери – “MAZ-TASHKENT” МЧЖ ХКнинг расмий вакили бўлди.

Promzona.uz муассиси Алишер Қосимов ва “MAZ-TASHKENT” МЧЖ ХК директори Валерий Жигунов ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Компания “MAZ-TASHKENT” МЧЖ ХК орқали беларусь заводининг маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига эга бўлди.

МАЗ – Беларусь Республикасидаги катта юк машиналари, шунингдек автобус ва тиркама техникалари, жумладан, газ моторли двигателли автомобиллар чиқаришга ихтисослашган энг йирик корхонадир.
МАЗ 1500 модификациядаги 500 хил автомобиль моделларини ишлаб чиқаради, улар қаторида автобусларнинг 18 та модели ва 100 дан зиёд модификацияси мавжуд.

Ишлаб чиқарилаётган техникалар ичида энг машҳурлари автокранлар, самосваллар, ўриндиқли тягачлар, бортли автомобиллар, исталган махсус жиҳоз комплектациялари ва турли ғилдирак формулаларига эга қурилмалар учун мўлжалланган шасси-автомобиллардир.

МАЗ в Узбекистане
Шунингдек, МАЗ 60дан зиёд модификациядаги тиркама техникасини ишлаб чиқаради, у тентли, қаттиқ ва изотермик кузовлар билан жиҳозланиши мумкин; шасси-тиркамалар турли хил махсус  жиҳозлар учун асос бўла олади. Икки томонлама юк тушириладиган самосвалларга прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, енгил атвомобилларга тиркамалар, “ғилдиракли уйлар” ва мобил офислар чиқарилмоқда.

МАЗ техникаси Евро-3, Евро-4, Евро-5 ва Евро-6 жаҳон стандартларига мувофиқ келади. МАЗ ўриндиқли тягачи ярим тиркамалар билан бирга ва автопоезд таркибида юкларни ташиш учун муваффақиятли ишлатилмоқда. МАЗ ярим тиркамалари ёрдамида қишлоқ хўжалиги ва саноат юклари ташилади.

МАЗ в Узбекистане
МАЗ самосвали – корхона моделлар қаторидаги энг талабгир турлардан бири. МАЗ турли техника тавсифларга эга турфа хил моделдаги самосвалларни чиқаради.

Бу моделлар кузовининг тури ва юк кўтариш қобилияти, шунингдек, манфаатли нархлари билан ажралиб туради. МАЗ техникасининг биринчи партияси Тошкентга келган. Бу 20 ва 25 тонналик юк кўтариш қувватига эга автокранлар ва 21 тоннагача юк ташай оладиган самосваллардир.

Уларни Promzona.uz компаниясида харид қилиш мумкин.

МАЗ в Узбекистане

Taqdim etilgan modellarning qo'shimcha tavsiflari (tasniflari) bilan katalogda tanishishingiz mumkin.