23 Янв 2018

1. Экиладиган ерни тўғри танлаш лозим. Ток қуёш ва иссиқликни ёқтирадиган ўсимликларга киради, шу сабабли куннинг ёруғ вақтининг асосий қисмини қуёш нурида ўтказиши керак. 

2. Ток кўчатлари юза экилмаслиги зарур. Қишда юза жойлашган илдизларни совуқ уради, шу сабабли кўчатни ер сатҳидан 30-35 см чуқурроқ қилиб экиш лозим. 

3. Токни ёз давомида мунтазам суғориш талаб этилади. Агар вақтида суғорилмаса, яхши ҳосилдан умид қилмаса ҳам бўлади. Суғориш чуқурчалар ёки олдиндан ўрнатилган қувурлар орқали амалга оширилиши мумкин. Бироқ ҳаддан ортиқ  тез-тез суғориш ҳам ярамайди. Бир мавсумда 4-5 мартадан ошмаслиги керак. Августда суғорилмайди.

Ток экилган жой сувдан йироқ бўлса нима қилиш керак? Бундай ҳолда экин атрофидаги тупроқни нам буғланиб кетишидан имкон қадар асраш керак. Бунинг учун ток мульчаланади, сомон тўшалади, қора плёнка ёпилади. Бундай ҳимоя остида намлик узоқ сақланади.


4. Ток зангларига шакл бериш усулини танланг. Бунинг иккита кенг тарқалган усули мавжуд: ёлпиғичсимон ва занжирли.

5. Албатта хомток қилиб туринг. Бир новдада фақат битта шона қолдиринг, ҳолбуки деярли барча новдалар 2 тадан шоналайди. Агар новдалар жуда кўп бўлса, уларнинг баъзиларидан тўпгуллар ёки шоналарни умуман олиб ташлаш керак. 

6. Токни касалликлардан асраш керак. Буни қора барглар пайдо бўлишига тақамасдан, олдини олган ҳолда бажариш зарур. Ҳозирда касалликлар ва зараркунандаларга тизимли таъсир кўрсатувчи бир қанча, жумладан биологик препаратлар мавжуд.

7. Агар ер майдонингиз катта бўлиб, токлар ораси тор олинган бўлса,ихчам техникадан фойдаланганингиз маъқул. Бунинг учун мини-тракторлар жуда қўл келади – улар ўзлари ихчам бўлиб, кўп сонли осма жиҳозлардан фойдаланиш имконига эга, қолаверса, бунда қўшни қаторларга зарар етказиш эҳтимоли камаяди ва меҳнат самарадорлиги ортади.

Дарвоқе, PROMZONA.UZ сайтида ажойиб техникалар, жумладан мини-тракторлар билан танишишингиз мумкин.

Taqdim etilgan modellarning qo'shimcha tavsiflari (tasniflari) bilan katalogda tanishishingiz mumkin.