30 Янв 2018

Қайси жиҳатларга эътибор қаратишни билмасангиз, комбайн хариди осон бўлмайди. Қуйида бир қанча тавсияларни ўртоқлашамиз.

Ҳосилни йиғиб-териб олиш учун яхши машина қуйидагиларни таъминлаши лозим:
✅ Ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш
✅ Йиғилган ҳосилнинг юқори сифати
✅ Оптимал ўтказиш қобилияти
✅ Ҳосил йиғиштиришда минимал йўқотишлар
✅ Тежамкор ва ишончли ишлаш

1. Комбайн брендини тўғри танланг!

Ҳосил йиғим-теримидаги мавсумий юкламаларни ҳисобга олганда, машинанинг ишончли бўлиши муҳим. Бу ижобий обрўга эга бренд танлаш лозимлигини англатади.

Яхши танилган, синалган брендларга мурожаат қилинг – улар кенг дилерлар тармоғига эга бўлади, бу эса, эҳтиёт қисмлар билан муамолар бўлмайди дегани.

Бирор қийинчилик туғилганда ёрдам олиш қийин кечмаслиги учун, дилерлик маркази жуда ҳам узоқда бўлмаслигига эътибор беринг.

Қулайлик ва бошқарув ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Обрўли брендни танлаган бўлсангиз, бошқарув элементлари, қоидага кўра, яхши ва сифатли бўлади, шу сабабли сиз деярли ҳар бир ишни: машинанинг ишлашидан тортиб, турли экинларга мувофиқ келиши учун бутловчи қисмлар ўлчамларигача назорат қилишингиз мумкин бўлади.

Агар имкониятингиз кўтарса, кабина учун бир қанча опциялар, масалан, дон шикастланиши мониторлари (улар йўл-йўлакай дон нисбий сифатини ўлчаб боради)ни қўшимча харид қилинг.

Ҳисобга олиш керак бўлган муҳим омил – бу чекланган маконда соатлаб ўтирганда ўзингизни қанчалик яхши ҳис қилишингиздир. Сақлаш, кўнгилочар радиостанциялар, қулай ўриндиқлар каби қулайликлар мавжудлигини текширинг – улар комбайн ҳайдовчиси учун максимал қўллаб-қувватлашни таъминлайди.

3️. Машина деталларининг қўлга яқинлиги.

Оғир, жазирама ва кучли шамол шароитида машинанинг ишчи бўлимлари, айниқса мотор бўлимига тез ета олиш жуда муҳим саналади.

Ёнғин хавфсизлиги юқори бўлган кунларда, чиқариш коллектори каби қайноқ нуқталарда қолдиқлар тўпланиб қолиши туфайли ёнғин чиқишининг олдини олиш учун, ҳар бир айланишдан кейин мотор бўлимини текшириш ва шамоллатиш талаб этилиши мумкин.

Promzona.uz компанияси “Ростсельмаш” заводининг Ўзбекистондаги расмий дилери саналади.

СОТУВДА қуйидаги йиғим-терим комбайнлари МАВЖУД:  DON 680M, RSM 1401. Улар барча замонавий талабларга жавоб беради.

Taqdim etilgan modellarning qo'shimcha tavsiflari (tasniflari) bilan katalogda tanishishingiz mumkin.