(+998 71) 280 00 71
|(+998 71) 280 00 72
(+998 71) 280 00 71
|(+998 71) 280 00 72
Алло! Термизми? PROMZONA.UZдан ИЖАРАга олинган биринчи ЕМ-ҲАШАК ЎРУВЧИ DON 680M КОМБАЙНИ сиз томон йўл олганингиздан хабарингиз йўқ, қўл қовуштириб ўтирибсизми?
Ҳа! Бу йил биз ЕМ-ҲАШАК ЎРУВЧИ КОМБАЙНЛАРни ижарага бериш хизматини йўлга қўйдик ва бугун дастлабки “қалдирғоч”ни (очиғи, баҳайбатгина қалдирғоч бўлди) Сурхондарёга учирма қилдик! Комбайн билан бирга иккита ўроқ мосламаси – маккажўхори ва ўт ўриш учун мосламалар ҳам жўнатилди (бирам узун тиркама бўлди-ки!)
Сотишга тайёргарлик кўриш ишлари, ҳужжатларни тўғрилашга бор-йўғи икки кун кетди!
Вақтдан фойдаланинг ва ушбу комбайнни кейинги галда ижарага олиш учун ўз буюртмангизни жўнатишга шошилинг. У аллақачон Термизда, демак, сиз уни етказиб бориш харажатларида ва муддатларида анча иқтисод қилишингиз мумкин.
Бошқа минтақалар аҳолиси диққатига: вақтингизни бекор ўтказманг, ахир ем-ҳашак тайёрлаш мавсуми аллақачон бошланган! Ноёб имкониятдан фойдаланинг, бизга мурожаат қилинг ва маблағларингизни тежанг! (Бизда яна анча комбайнлар бор).
Ҳаяжонланишга ўрин йўқ – бу асло мураккаб эмас: келсангиз бас, сиз учун ҳамма ишни ўзимиз амалга оширамиз. Сиздан фақат кондиционерли хонада, муздек сув ичиб ўтириш сўралади, профессионал жамоамиз эса, барча ҳужжатларни ўта қисқа фурсатларда расмийлаштиради, техник кўрик ва сотуволди тайёргарлигини ўтказади ҳамда етказиб беришни режалаштиради! Сиз тайёр ҳужжатларга имзо чекасиз, холос! ))
Сиз ижарани ҳам кунбай ҳисобда, ҳам ишлов бериладиган майдон ҳисобидан (гектарларда) расмийлаштиришингиз мумкин.