11 Фев 2019
Савдо фаолиятини кенгайтириш доирасида, 2019 йил 6 февралда “Ўзагросаноатхолдинг” АЖ билан келишув имзоланди. У бизга ушбу компания маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудида сотиш ҳуқуқини беради.
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхатига энг талабгир қишлоқ хўжалиги техникаси: тракторлар, пахта териш машиналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ташиш учун тиркамалар киради.
Сотилаётган техника рўйхати маҳаллий ишлаб чиқаришга мансуб кўплаб техникани қамраб олади, жумладан: ТТЗ тракторлари (TTZ LS-100HC, TTZ 811, TTZ-82,1 TTZ LS U62, TTZ LS i38 моделлари), шунингдек ўрта толали навли пахта хом ашёсини теришга мўлжалланган МХ-1,8 и МХ-2,4 пахта териш машиналари.
Шунингдек, Ўзбекистонда йиғилаётган хорижий моделлар – Беларус , New Holland, John Deere тракторлари ҳам сотув учун тақдим этилади. Асосан, бу универсал имкониятга эга камчиқим вариантлар бўлиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган.